Жаҳон

Беларусь Тошкентга қандай трамвай етказиб бера олади?

Аввалроқ мамлакат Бош вазири Минск трамвай йўли лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлигини айтганди.

Беларусь Тошкентга қандай трамвай етказиб бера олади?

 

Маълумки, 2023 йилдан бошлаб Тошкентда трамвай йўлларини қуриш ишлари бошланади. Айни кунларда Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган Беларусь бош вазири Роман Головченко 25 апрель куни Абдулла Арипов билан учрашувда Минск трамвай билан боғлиқ лойиҳаларда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. 

 

Шу кунларда пойтахтимиўда ўтказилаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” II халқаро саноат кўргазмасида кўплаб Беларусь компаниялари ҳам иштирок этмоқда. Улар орасида автобус, трамвай ва троллейбуслар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган “Белкоммунмаш” – BKM Holding ҳам бор. Zamon.uz ушбу йирик ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори Олег Бийко билан суҳбат уюштирди.

 

BKM Holding, унинг экспорт географияси ва ҳамкорлари

 

— Фаолиятимизга салкам 50 йил бўлди. Ҳозирда “Белкоммунмаш” ишлаб чиқарган трамвайлардан Беларусдан ташқари, Қозоғистон ва Россияда ҳам фойдаланилади. Хусусан, Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида биз ишлаб чиқарган трамвайлар юради. 


Маҳсулот ишлаб чиқаришда, асосан, Беларуснинг ўзида яратилган эҳтиёт қисмларидан фойдаланилади. Европа билан боғлиқ сўнгги воқеалар (санкциялар)нинг таъсири, албатта, сезилди. Шу сабабли, Ғарбдан сотиб оладиган компонентларни Хитойдан харид қиляпмиз. Аммо бу маҳсулот сифатига катта таъсир ўтказмайди. 


Шу билан бирга, Европага ҳам экспортимиз бор. Масалан, ўтган йили Болгарияга троллейбус етказиб берганмиз. Бу йил Босния ва Герцеговинадан ҳам троллейбусларга буюртма тушган. Бундан ташқари, Буюк Британияда – BKM Holding  ишлаб чиқарган электробуслардан фойдаланилади. 


Трамвай нархи, унинг бошқа рақобатчи маҳсулотлардан афзаллиги трамвай нархи ўртача 350 минг евро. Агарда унга қўшимча қулайликлар (масалан, ёзда кондиционер) қўшиладиган бўлса, 500 минг еврогача боради. 


Фикримча, бизнинг бошқа компанияларнинг шу турдаги маҳсулотлардан фарқи унинг арзонлигида бўлса керак. Масалан, асосий рақобатчиларимиздан бири бўлган Россия трамвайларидан биз ишлаб чиқарган машиналар анча арзон. 
Кичик ҳажмли трамвай 28 ўриндиқли, умумий сиғими 165 кишига мўлжалланган. 


Албатта, бизни Тошкентда трамвай йўналиши қайта очилиши мумкинлигидан хабаримиз бор. Агарда тендерда ғолиб бўлсак, энг сифатли маҳсулотларнт етказиб берамиз.

 

Муаллиф: Жаҳонгир ҚЎЗИЕВ 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"