Жаҳон

Арманистон бош вазири кортежи 28 ёшли ҳомиладор аёлни уриб кетди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян кортежи Ереванда ҳомиладор аёл — Сона Мнатсаканянни уриб юборди.

Арманистон бош вазири кортежи 28 ёшли ҳомиладор аёлни уриб кетди

 

Ҳодиса 26 апрель куни кечқурун Арманистон пойтахти марказидаги Паронян ва Лео кўчалари чорраҳасида Тоёта Прадо автомобили билан содир бўлган. Кортежда автомобиль ҳайдовчиси тўхтамай, воқеа жойини тарк этган. Бироқ у кейинроқ қайтиб келгани айтилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, жабрланувчи шифохонада вафот этган, болани сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳайдовчи қўлга олинган. Арман матбуотининг ёзишича, автомобиль бошқарувида Йўл полицияси офицерлик взводи командири Арам Навасардян бўлган.

 

Марҳума аёл ахборот технологиялари соҳасида ишлаган ва “Қанотлар” номли ИТ-лойиҳасини бошқарган. Қиз бир йил олдин турмушга чиққан ва ёзда биринчи фарзандини дунёга келтириши керак эди.

 

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.