Жаҳон

Куба пойтахтидаги меҳмонхонада кучли портлаш юз берди

Оқибатда 8 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Куба пойтахтидаги меҳмонхонада кучли портлаш юз берди

 

Куба пойтахти Гаванадаги “Саратога” меҳмонхонасида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Фокус” нашри хабар берди.


Қайд этилишича, воқеа эрта тонгда юз берган. Бинонинг икки қавати бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, яқин атрофдаги иншоот ва кўчаларга ҳам зарар етган.


Қурбонлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Гувоҳлар ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлганини айтишмоқда. 


Маълумот учун: “Саратога” меҳмонхонаси 1880 йилда қурилган Кубадаги энг ҳашаматли тарихий ёдгорлик ҳисобланади. Унга Риҳанна, Мадонна ва Барак Обама каби таниқли шахслар ташриф буюрган. Меҳмонхона 96 та хона, 3 та бар, иккита ресторан, бассейн ва бизнес марказидан иборат.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"