Ўзбекистон

Президентга ҳоким ҳайдовчиси ва мактаб “замдиректор”и уста-ҳунарманд деб таништирилди

Фарғона вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларdа тарқалган шов-шувли хабарларга муносабат билдирди.

Президентга ҳоким ҳайдовчиси ва мактаб “замдиректор”и уста-ҳунарманд деб таништирилди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида унга уста-ҳунарманд шогирд сифатида таништирилганлар ҳоким ёрдамчиси ва мактаб директори ўринбосари бўлиб чиқди.

Ижтимоий тармоқлар давлат раҳбарининг Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлганида олинган суратда президентнинг орқасида турган ўймакор шогирд либосидаги одам туман ҳокимининг ҳайдовчиси ҳамда президент билан мулоқот қилган яна бир уста тумандаги 21-мактаб директори ўринбосари экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги мазкур хабарлар билан тўлди.

 

Ҳақиқатдан ҳам суратдаги шахснинг Фурқат туман ҳокимининг ҳайдовчиси Илҳом Аҳмаджонов экани, шунингдек, у Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг шогирдларидан бири бўлганлиги маълум бўлди. Ҳоким ҳайдовчиси “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида шогирд сифатида фаолият олиб борган.

 

“Илҳом Аҳмаджонов аввалдан ўзида ўймакорликка, дурадгорликка қизиқиш борлиги сабаб, туманга келгач “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида миллий ёғоч ўймакорлиги санъати ўрганиш имконияти мавжудлигидан фойдаланиб, шогирд сифатида ҳунар сирларини ўргана бошлаган. Кечаги ташрифда ҳам корхонада доимий фаолият олиб бораётган усталардан ташқари Ҳунармандлар мактабининг қатор ўрганувчилари ҳам бўлишганини эътиборга олганда, Илҳом Аҳмаджоновнинг ҳам улар қаторида у ерда бўлиши табиий ҳолатдир”, - дейилади хабарда.

 

Давлат раҳбари билан мулоқот қилган Илҳомжон Сулаймонов, фаолияти давомида мактабда меҳнат фанидан ўқитувчи бўлгани, ўқувчиларга дурадгорлик ва ўймакорлик бўйича сабоқ берганини айтиб ўтган.

У ҳозирда тумандаги 21-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича 0,75 ставкада директор ўринбосари лавозимида ишлаб келади. Узоқ йиллардан бери амалий ўймакорлик билан шуғулланган “замдиректор” “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида тушдан кейин шогирдларига ҳунармандлик сирларини ўргатади.

custom img

Ўзбекистон АҚШда ўрмонларни тиклаш бўйича ташаббусларини тақдим этди

“Яшил макон” доирасида 1 миллиарддан ортиқ дарахт экилгани қайд этилди.

custom img

Бухорода Медиа ҳафталик якунланди: 800 дан ортиқ иштирокчи қамраб олинди

Медиа ҳафталик 18–22 май кунлари мамлакатнинг водий ҳудудларида давом этиши режалаштирилган.

custom img

Самарқанддаги “Оқбўйра” ҳудудида кон портлатиш ишлари юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Жорий йилнинг 15 апрель куни амалга оширилган тоғ-портлатиш ишлари натижасида фуқароларнинг уйларига зарар етган.

custom img

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки айланмаси 24,8 фоиздан 7 фоизга камайди

Тошкентда никотин муқобилларини тартибга солиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

custom img

Бибихоним мадрасасини нега Америка таъмирлаб беряпти?

Туризм қўмитаси раиси тарихий обидаларни тиклаш ва реставрация қилиш соҳасида Ўзбекистонда мутахассислар етишмаслигини, маблағ масаласида эса муаммо йўқлигини таъкидлади.

custom img

Тошкент – Иссиқкўл йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилади

Дастлабки рейс 2026 йил 24 июнда Тошкент – Тамчи йўналишида амалга оширилиши кутилмоқда.

custom img

Тошкентда 19 ёшли “Tracker” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вақтда ҳодиса содир бўлган.

custom img

Самарқандда учта юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодисага ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"