Жаҳон

Туркманистонда қўл ушлашиб юрган йигит-қизлар ҳибсга олинмоқда

Мамлакатда аёлларнинг хулқ-атвори ва ташқи кўриниши устидан назорат кучайтирилган.

Туркманистонда қўл ушлашиб юрган йигит-қизлар ҳибсга олинмоқда

 

Туркманистоннинг Марям шаҳрида ўнлаб жуфтликлар жамоат жойларида қўл ушлашгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, полиция ходимлари уларни “анъанавий ижтимоий меъёрлар”ни бузганликда айблаган. Ҳибсга олинганлар келажакда ўз ҳис-туйғуларини ошкора кўрсатмаслик ваъдаларига имзо чекканлари учун қўйиб юборилган. 

 

Таъкидланишича, Туркманистонда қўл ушлашиш расман тақиқланмаган. Сердар Бердимуҳамедов ҳокимиятга келганидан сўнг мамкакатда аҳоли, айниқса, аёлларнинг хулқ-атвори ва ташқи кўриниши устидан назорат кучайтирилган. Апрел ойидан бошлаб лаб катталаштириш ёки татуировка каби косметик операцияларга тақиқ жорий қилинган. 


Давлат корхоналари ходимлари ишдан бўшатиш таҳдиди остида косметикани рад этиш тўғрисида тилхат ёзишга мажбур бўлишган. Ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида маникюр ва педикюрга йўл қўйилмаслиги ҳақида "тушунтириш суҳбатлари" ўтказилган. 


Бундан ташқари, расмийлар аёлларга автомобилнинг олдинги ўриндиғига ўтиришни тақиқлаган. Ҳайдовчиларга ҳам эндиликда қариндошлари бўлмаган аёлларни олиб юришига рухсат берилмайди: йўл ҳаракати полицияси аёллар бўлган жойда машиналарни тўхтатиб, ҳайдовчи билан қариндошлик алоқаларини исботлашни талаб қила бошлаган.


Ҳукуматга яқин манбаларга кўра, расмийлар аёлларнинг хорижга чиқишини тақиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Шунда улар хорижда даволанишга муҳтож бўлган тақдирдагина Туркманистонни тарк этишлари мумкин бўлади.

 

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"