Жаҳон

Хитой Россияга ёрдам бериш йўлларини қидирмоқда — WP

Си Цзиньпин маслаҳатчиларига Москвага молиявий кўмак бериш имкониятини топишни буюрган.

Хитой Россияга ёрдам бериш йўлларини қидирмоқда — WP

 

Хитой Ғарб санкцияларини бузмасдан Россияга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Washington Post газетаси хабар берди.

 

Унга кўра, Москва камида икки маротаба Пекинга иқтисодий қўллаб-қувватлаш масаласида босим ўтказишга ҳаракат қилган. Газета билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, икки давлатнинг ушбу масала фикр алмашиши “таранг” ҳолатда ўтган.

 

Россия талабларидан бири Хитой билан савдо мажбуриятларини сақлаб қолиш эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, РФ молиявий ва технологик ёрдам масаласини ҳам кўтарган.

 

Манбалар Москванинг стратегик ҳамкори бўлган Хитой позициясини мураккаб деб атаган. Уларнинг таъкидлашича, Си Цзиньпин яқин маслаҳатчиларига санкцияларни бузмай туриб, Россияга молиявий ёрдам кўрсатиш йўлларини топишга топшириқ берган.

 

Аввалроқ Москвага қарши олтинчи санкциялар пакети келишиб олинганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.