Cаломатлик

Ўзбекистонга маймунчечак кириб келиши эҳтимоли мавжуд

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида тарқалаётган маймун чечаги инфекцияси хусусида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков бир қатор маълумотлар берди.

Ўзбекистонга маймунчечак кириб келиши эҳтимоли мавжуд

 

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ушбу маймун чечаги вируси аввалдан фанга маълум вирус ҳисобланади, ҳар йили Африка давлатларида қайд этилиб бориладиган касаллик бўлиб, пандемия ҳолатини юзага келтириш хавфи пастлиги таъкидланмоқда. Шунингдек, маймун чечаги вируси ДНК тутувчи бўлиб, мутацияга учрамайди. Ушбу касаллик 2003-йилда ақш, 2017—2019-йилларда Нигерия, 2018-йилда Буюк Британияда қайд этилган, ўлим ҳолати жуда кам учраган”, — дейди Нурмат Отабеков.

 

Шунингдек, маймун чечаги касаллиги табиий ўчоқли, зооноз касаллик бўлиб, Марказий ва Ғарбий Африканинг айрим ҳудудларига хос ҳисобланади. Олинган маълумотларга кўра, касаллик биринчи навбатда Африканинг эпидемик нохуш бўлган ҳудудларига борган фуқаролар ўртасида қайд этилиб, кейинчалик бемор одамдан соғлом одамга юқиш ҳолатлари аниқланган.

 

“Касалликни Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли мавжуд, бироқ маймун чечаги касаллиги қайд қилинган Европа мамлакатларида беморларни мулоқотдагиларига нисбатан алоҳидалаш чоралари олиб борилаётгани, мамлакатимиз катта ёшдаги (1980-йилдан аввал туғилган аҳоли) аҳолиси чечакка қарши режали эмлашни олгани сабабли кенг тарқалиш хавфи паст даражада деб баҳоланмоқда”, — деган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Ўзбекистонга маймунчечак кириб келиши эҳтимоли мавжуд | Zamon.uz