Ўзбекистон

Самарқанддаги автоҳалокатда 4 ёшли қиз вафот этди

Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи болани шифохонага жойлаштириб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Самарқанддаги автоҳалокатда 4 ёшли қиз вафот этди


Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди. 


Хабарда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 31 май куни содир бўлган. 15 ҳамда 4 ёшли қизалоқлар туманнинг Кумушкент маҳалласи ҳудудидаги пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганда катта тезликда ҳаракатданиб келган Нексия автомашинаси 4 ёшли қизчани уриб юборган. 


Ҳодиса оқибатида қиз оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва шу ерда вафот этган. Қоидабузар ҳайдовчи қизларни шифохонада қолдириб, ўзи эса қочиб кетган.

 
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган этган ҳайдовчи топилган. Ҳозирда у билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


“Ўзимни умуман йўқотиб қўйдим. Кейин бирдан қўрқиб машинага ўтирдим-да кетдим”, — дейди 27 ёшли ҳайдовчи. 


Марҳуманинг онасининг айтишича, қизча боғчага чиқаман деб, опасига қўшилиб кетган. 15-20 минут ўтиб, унинг автоҳалокатга учраганини ҳақида хабар етиб келган. 


Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий кўчасида Нексия ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборганди. Оқибатда фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 


Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

Мактабларда спорт ривожлантирилади: олимпия спорт турлари бўйича тўгараклар очилади

2027 йилдан спорт мусобақалари ғолибларига диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.