Жаҳон

Россияда Windows 10 ва 11 ни юклаб олиш чекланди

Аммо Microsoft расмий сайтида тақиқ ҳақида маълумот берилмади.

Россияда Windows 10 ва 11 ни юклаб олиш чекланди

 

Россиялик фойдаланувчилар Microsoft веб-сайтининг Windows 10 ва 11 операцион тизимларини юклашда муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, фақатгина VPN хизматидан фойдаланганда бундай муаммолар юзага келмайди. Шу билан бирга, Microsoft веб-сайтида Россия ҳудудида  фойдаланувчилар учун киришни чеклаш ҳақида ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаган.


Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Microsoft корпорацияси Россияда янги маҳсулот ва хизматлар савдоси тўхтатилганини эълон қилганди. Аммо амалдагиларини тақиқлаш тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

 

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

custom img

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"