Жаҳон

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

Эрон АҚШ ОАВларидаги хабарлар кейинги тажовуз учун баҳона яратишга қаратилганини билдирган.

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

 

Эроннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси АҚШ оммавий ахборот воситаларида Теҳроннинг Вашингтонда радиоактив моддалар тарқатувчи бомба ёки кимёвий қурол ёрдамида ҳужум уюштириш режаси борлиги ҳақидаги хабарларни дезинформация деб атади.

 

Ижтимоий тармоқлардаги баёнотда бу хабарлар кейинги тажовуз ва уруш жиноятлари учун баҳона яратишга қаратилгани билдирилган. Шунингдек, Эрон халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қатъий ҳимоя қилишини таъкидлаган.

 

Бундан бир кун олдин CNN АҚШ разведкаси маълумотлари билан таниш манбаларга таяниб, Эрон Дональд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорларини бомба ёки кимёвий қурол ёрдамида ўлдириш бўйича турли режаларни ўрганаётганини хабар қилган эди.

 

Телеканал манбаларининг таъкидлашича, разведка маълумотлари Теҳрон томонидан яқин вақт ичида ҳужум уюштирилишини англатмайди. Бироқ айрим манбалар кўриб чиқилаётган режалар, жумладан, эҳтимолий ҳужум жойлари ва нишонлари аниқ кўрсатилганини билдирган.

 

CNN суҳбатдошларидан бири разведка маълумотларига таяниб, радиоактив моддалар тарқатувчи бомба тайёрлаш учун зарур материаллар АҚШ ҳудудига аввалроқ олиб кирилган бўлиши мумкинлигини айтган. Манбаларга кўра, бу материаллар бир неча йил, ҳатто ўнлаб йиллар олдин жойлаштирилган бўлиши эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

Ниқоб таққан икки киши ҳайдовчидан машинадан тушишни талаб қилган. У бўйсунмай, қочишга уринганида автомобилга қарата ўқ узилган.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.