Ўзбекистон

“UzGasTrade” акциядорлик жамияти ташкил этилди

У табиий газни марказлашган тарзда харид қилиш ва сотиш учун мўлжалланган.

“UzGasTrade” акциядорлик жамияти ташкил этилди

 

Президентнинг 15 июнда табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида имзоланган қарорига кўра, табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “UzGasTrade” АЖ ташкил этилмоқда.

 

Ҳозирда бу вазифани “Ўзтрансгаз” АЖ бажармоқда.  “UzGasTrade” АЖ газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган магистрал газ транспорти тизимининг ягона оператори бўлади.

 

Қарор билан 2022 йил 1 августдан бошлаб “UzGasTrade”:

 

 

➖ табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш;

➖ “Ҳудудгазтаъминот” АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш, шу жумладан президент қарорларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ягона экспорт қилувчи функцияларини бажаради.

 

custom img

Танзила Норбоева “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди

Олий Мажлис Сенати раиси давлат ва жамият бошқаруви, парламент фаолиятини ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга оширишдаги хизматлари учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдирланди.

custom img

Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан хорижий давлатлар раҳбарлари табрикламоқда

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва таниқли жамоат арбоблари табрик йўллаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини юксалтириш борасидаги натижаларни юқори баҳолади.

custom img

Бухорода 60 дан ортиқ фуқарони чув туширган  гуруҳ фош этилди

Гумонланувчилар қўлга олинганда улардан ўнлаб банк карталари, SIM-карталар ҳамда махсус мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида олинган.

custom img

Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Режага кўра, ҳисоб даврида шаҳар ҳудуди 7 966,78 гектардан 11 847,06 гектаргача кенгаяди. Магистраль кўчаларнинг узунлиги 102,6 километрдан 203 километргача оширилади.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Хитойнинг етакчи музейлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида Ислом цивилизацияси марказининг Хитойнинг етакчи музейлари билан янги ҳамкорлик дастури тақдим этилди.

custom img

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентига расмий ташриф билан мамлакатга келишни таклиф этди.

custom img

“Тошкентга 'яшил шаҳар' мақоми қайтарилади” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор боғ ва жамоат масканларини кўздан кечирди.

custom img

Чирчиқда Lacetti дарахтга урилди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Автомобилда бўлган йўловчилар эса шифохонага олиб борилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"