Ўзбекистон

28 йилда Ўзбекистон фуқаролигини олган эркак, маҳалласига интернет етиб борган аҳоли ва контракти давлат томонидан тўлаб берилган талабалар...

Самарқанддаги оммавий қабулда 3 минг 56 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 43 фоизи ижобий ҳал қилинди.

28 йилда Ўзбекистон фуқаролигини олган эркак, маҳалласига интернет етиб борган аҳоли ва контракти давлат томонидан тўлаб берилган талабалар...

 

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Иштихон ва Жомбой туманларида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ўтказилди. Бу вилоят аҳолисини ўйлантираётган айрим масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ҳал этиш имконини берди.


Суд масаласида келиб тушган мурожаатлар асосида 18 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғига алмаштирилди, 37 нафар шахс эса жазони ўташдан муддатидан аввал шартли озод қилинди.


Прокуратура органлари кўриб чиққан 199 та масаланинг аксарият қисми ижобий ҳал этилди. Бу жараёнда 18 нафар мурожаатчига алимент, 25 нафар шахсга моддий-маънавий зарар ундирилиши таъминланди. 


Халқ таълими тизими бўйича келиб тушган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилгач, 7 та мактабни таъмирлаш масаласи келгуси йиллардаги инвеститиция дастурига киритиладиган бўлди, бир қатор мурожаатчилар мактабларга ишга жойлаштирилди. 


Олий ва ўрта махсус таълим соҳасига оид мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож 15 нафар талабанинг контракт тўловлари тўлаб берилди.


Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича эса 230 та масаланинг 129 таси жойида ҳал қилинди. Мурожаатлар асосида шифохоналарда бепул даволаниш учун 27 та йўлланма берилди, 51 та юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Кўплаб фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 30 нафар эҳтиёжманд инсонларга ногиронлик аравачалари, ортопедия жиҳозлари ва реабилитация воситалари берилди.


Иштихонлик Мурод Жўраевнинг “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси масъулларига мурожаатидан сўнг туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласидага шиша толали алоқа кабеллари тортилиб, 128 та хонадон интернетга уланди.  Худди шундай мурожаатлар асосида Булунғур туманининг “Гулистон”, Жомбой тумани “Деҳқонобод” маҳаллаларидаги 500 дан ортиқ хонадонларга ҳам юқори тезликдаги интернет тармоғи тортиб берилди. 


Ички ишлар органларига тааллуқли бўлган 222 та масаланинг 82 тасига жойида ечим топди. Шулар қаторида ижтимоий ҳимояга муҳтож 11 нафар фуқарога шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, 29 нафар мурожаатчига фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштириб берилди. Иштихон туманининг Қорақишлоқ маҳалласида яшовчи Бўлтак Шакаров ҳам 28 йил деганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.


Республика ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятидаги оммавий қабулларида 3 минг 56 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 1 минг 311 таси, яъни 43 фоизи ижобий ҳал қилинди, 844 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 901 та мурожаат назоратга олинди.

 

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"