Жаҳон

Украина низоси якунлари бўйича учта вариант тахмин қилинди

АҚШ дипломати бу бўйича фикрларини келтирди.

Украина низоси якунлари бўйича учта вариант тахмин қилинди

 

АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер Украина низоси якуни бўйича 3 вариантни келтирди. Бу ҳақда у The Spectator журналига берган интервьюсида айтган.

 

Дипломатнинг фикрича, биринчи ҳолатда Москва ҳозирги позицияларида тўхтайди. Натижада Украина 20 фоиз ҳудудини йўқотади ва Донбасснинг катта қисми, асосий саноат ҳамда қишлоқ хўжалик минтақаси, шунингдек, Қора денгиз қирғоғининг бир қисми Россия назоратига ўтади.  Киссинжер бу РФ ғалабаси бўлишини таъкидлаган. НАТО ҳам ушбу вазиятда низога тортилмайди.

 

Иккинчи вариант — Россияни эгаллаб олинган ҳудудлардан сиқиб чиқишга уриниш. Аммо низо чўзилиб бориши билан Ғарб ҳам унга қўшилиши хавфи бор.

 

“Учинчи вариант — 24 февралдаги вазиятга қайтиш. Бу ҳолатда Украина қайта қуролланади ва НАТО билан қаттиқ боғланади, у ҳатто альянс аъзосига айланиши мумкин. Бу можаронинг маълум муддатга музлатилишига олиб келади”, — деган собиқ давлат котиби.

 

Маълумот ўрнида: Генри Киссинжер 1969-1975 йилларда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, 1973-77 йилларда эса давлат котиби бўлган. Уни “АҚШ дипломатияси оқсоқоли” деб аташади. Дипломат, шунингдек, халқаро муносабатлар соҳасида дунёнинг энг етакчи экспертларидан бири.

 

Аввалроқ Владимир Зеленский Россиянинг Украина билан чегараланиб қолмаслигини маълум қилганди.

 

 

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"