Жаҳон

Mercedes-Benz Россиядаги активларини сотиб юбориши мумкин

"Мерседес-Бенц Рус" автоулов омбори ва дилерлик марказини аукционлар орқали дилерларга сотиш эҳтимоли бор.

Mercedes-Benz Россиядаги активларини сотиб юбориши мумкин

 

Mercedes-Benz автомобиль концерни «Мерседес-Бенц Рус»нинг Россиядаги филиали мулкини дилерлардан бирига сотиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсантъ» манбалари хабар берди.

 

Қайд этилишича, потенциал харидорлар орасида «Панавто», «Автодом», «Авилон» ва «Мейджор» бор. Нашр суҳбатдошларининг фикрича, битим дистрибютор ҳуқуқларини дилерга ўтказиш схемасидан ўтиши мумкин. Шунингдек, «Мерседес-Бенц Рус» автоулов омбори ва дилерлик марказини аукционлар орқали дилерларга сотиши мумкин.

 

Эҳтимолий келишувга Россиядаги март ойидан бери ёпилган Mercedes-Benz заводи кирмайди. Унда Украинага ҳужум ва санкциялар фонида ишлаб чиқариш тўхтатилган.

 

Компания расмий равишда Россияда бизнес юритиш учун турли хил вариантларни кўриб чиқаётганини маълум қилди. Автомобиль ишлаб чиқарувчиси «ҳали аниқ қарорлар йўқ», дея тушунтирди.

 

Маълумотларга кўра, «Панавто» дилери «Мерседес-Бенц Рус» компаниясининг дистрибютор ҳуқуқларини ёки мулкини қўлга киритиш учун энг яхши имкониятга эга. Таъкидланишича, дилер ва концерн ўртасида «узоқ муддатли яхши муносабатлар» мавжуд.

 

Mercedes-Benz Россияда иккинчи энг машҳур премиум автомобиль бренди ҳисобланади (биринчиси BMW). 2021 йил охирида компания Россияда 43 мингта автомобиль сотган. АҚШ санкциялари туфайли ҳозиржа Россияга Mercedes GL етказиб беришнинг иложи йўқ.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.