Қорақалпоғистонга Ички ишлар вазири тайинланди
Аввалги вазир 26 июль куни лавозимидан озод этилганди.

Бахтияр Торебеков Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб тайинланди.
Бунга қадар Б.Торебеков Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимидан озод қилингани хабар қилинганди.







