Ўзбекистон

Навоийда 3 млрд сўмлик антимайнер қурилмалари ўғирлаб кетилди

Ҳолат юзасидан икки киши қўлган олиниб, уларга нисбатан жиноят иши очилган.

Навоийда 3 млрд сўмлик антимайнер қурилмалари ўғирлаб кетилди

 

Навоий вилоятининг Кармана туманида 30 та антимайнер қурилмалари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Жорий йилнинг 31-май куни Навоий шаҳрида яшовчи А. Ф. мурожаат қилиб, Кармана тумани “Сардоба” маҳалласидаги иссиқхона ҳудудига ўрнатилган, умумий қиймати 3 млрд 285 млн сўмлик 30 та “АНТМАЙНЕР Т19” қурилмаларини номаълум шахслар ўғирланганини маълум қилган.

 

Мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш мақсадида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ва унинг Навоий вилояти бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-техник тадбир ўтказилган. Аниқланишича, А. Gʻ.ga тегишли 2 дона “АНТМАЙНЕР Т19” аппаратлари 1999-йилда туғилган Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи, антимайнер қурилмаларини таъмирловчи уста И. А. томонидан фойдаланиб келинаётган бўлган. 

 

Шундан сўнг А. Ф. Ибрагимов билан тезкор суриштирув олиб борилиб, мазкур антимайнер қурилмаларни ўғирлаган шахслар (1995-йилда туғилган Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Н. Ф. ва Р. А.лар) аниқланган. 

 

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Н. Ф. ва Р. А.лар қўлга олинган ва Н. Ф.нинг яшаш хонадонидан 11 дона “АНТМАЙНЕР Т19” қурилмалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

 

Ҳозирда қўлга олинган Н .Ф. ва Р. А.ларнинг “Қуролтаев Алибек” исмли ҳамда бошқа жиноий шерикларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.