Жаҳон

Шимолий Корея еттинчи ядро синовларига тайёрланмоқда — Блинкен

Бундан олдин Ким Чен Ин АҚШга жиддий огоҳлантириш берганди.

Шимолий Корея еттинчи ядро синовларига тайёрланмоқда — Блинкен

 

КХДР навбатдаги ядро синовларига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди. 

 

“Биз сиз билан бу ерда кўришиб турганимизда, Пхеньян еттинчи ядро синовларини ўтказишга тайёрланмоқда”, — деган дипломат БМТнинг ядро қуролини тарқатмаслик бўйича шартномаси конференциясида.

 

Июнь охирида Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси КХДРнинг ядро синовлари учун барча тайёргарлик ишларини якунлаганини маълум қилганди. Аммо унинг аниқ ўтказилиш санаси бўйича якуний келишувга эришилмаган. 

 

Аввалроқ Япония мудофаа вазирлиги Шимолий Кореянинг ракета тизимлари кучайтирилаётгани тўғрисида маълумот берганди. Шунингдек, Ким Чен Ин АҚШ билан ҳар қандай тўқнашувга тайёр эканини айтганди.

 

custom img

АҚШдаги савдо марказида юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, қуролли можаро бир-бирини таниган икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги жанжал оқибатида юзага келган.

custom img

Европадаги жазирама қурбонлари сони 3 700 нафарга етди

Энг кўп ўлим ҳолати Францияда қайд этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларда бир ҳафталик танаффус қилди — Трамп

Вашингтон Эрон билан музокараларни марҳум Олий раҳбарнинг дафн маросими сабаб вақтинча кечиктирди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2 645 кишига етди

Табиий офат оқибатида 15 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган.

custom img

Россия Украинага ҳаво ҳужумлари уюштирди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатда кўп қаватли уй, дўкон ва йўл инфратузилмасига зарар етган.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"