Ўзбекистон

Хоразмда бола боғчада эмас, шифохонада вафот этган

Хоразм вилоят прокуратураси бу бўйича расмий маълумот берди.

Хоразмда бола боғчада эмас, шифохонада вафот этган

 

Кеча ижтимоий тармоқларда “Хонқа туманидаги боғча тарбияланувчиси вафот этди” сарлавҳали хабарлар тарқалди. Бироқ ҳолат айрим интернет нашрлари томонидан нотўғри талқин қилинган. Ушбу вазият юзасидан Хоразм вилоят прокуратураси расмий маълумот билан чиқди.

 

Маълум бўлишича, Хонқа тумани, “Тома” маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 2-катта гуруҳ тарбияланувчиси Ўринбоев Шодиёр Азизбек ўғли (30.06.2017 йилда туғилган, 5 ёш) 03.08.2022 йил боғчада тушликдан кейин соат 12.20 ларда ўзини ёмон хис қила бошлаганлигини пайқаган тарбиячи А.Рўзметова боғча ҳамшираси А.Жумабоевани чақирган.

 

Ҳамшира А.Рўзметова томонидан Ш.Ўринбоевга биринчи ёрдам кўрсатилган ва бу ҳақда тез тиббий ёрдам ҳамда боланинг ота-онасига хабар берилган.

 

Ш.Ўринбоев тез тиббий ёрдам машинасида Хонқа ТТБ олиб борилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

 

Марҳум Ш.Ўринбоевнинг ота-онаси А.Қаландаров ва М.Артиқбаеваларга кўра, Ш.Ўринбоевнинг тутқаноғи тутиб турган. Бироқ бу ҳақда мактабгача таълим муасасаси ходимларини огоҳлантиришмаган, шунингдек, Ш.Ўринбоев эпилепсия ёки бошқа касаллик билан тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турмаган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.