Сиёсат

Жамоатчилик Ўзбекистондаги суд тизимидан норози

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов томонидан Олий суд янги раисини жамоага таништирув жараёни бўлиб ўтмоқда.

Жамоатчилик Ўзбекистондаги суд тизимидан норози

 

Йиғилишда маълум қилинишича, судларнинг мустақиллиги борасида кўп йиллар давомида саволлар пайдо бўлган. Адолатсиз қарорлар натижасида тизимга шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетган. Шу маънода бугунги йиғилиш ҳам ўта танқидий руҳда ўтаётгани маълум қилинди.  

 

“Умид қиламизки, ушбу янги тайинлов айнан ушбу муаммолар ечими ҳамда суд органларини тубдан ислоҳ қилиш учун хизмат қилади”, — деди Сардор Умрзоқов.

 

Президент администрацияси янги раҳбарияти ислоҳотларни айнан суд тизимидан бошлагани бежиз эмас. Сўнгги пайтларда аҳоли томонидан тизим бўйича шикоятлар сони кескин ортиб кетгани кузатилмоқда.

 

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев ўз маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига, Козимжон Комилов номзодини Конституциявий суд судяси лавозимига кўрсатиб, Сенатга тақдимномалар киритганди. 

 

Сенатнинг ўттизинчи ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим қилинган номзодлар лавозимга тасдиқланди. 

 

Маълумот учун: Бахтиёр Исломов бунгача президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Жамоатчилик Ўзбекистондаги суд тизимидан норози | Zamon.uz