Ўзбекистон

Ўзбекистонда сув сарфи лимитдан ошиб кетди

Бу бўйича вазирлик рақамларни очиқлади.

Ўзбекистонда сув сарфи лимитдан ошиб кетди

 

Ўзбекистонда йил бошида режалаштирилган лимитдан 116 фоиз кўп сув ишлатилди. Бу ҳақда Сув хўжалик вазирлиги матбуот котиби раҳбари Шуҳрат Суюнов АОКАда ўтказилган брифингдаги ҳисоботида маълум қилди.

 

Жорий йилда кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан ишончли таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 10 майдаги 243-сон қарори қабул қилинган.

 

Ушбу қарорга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги йирик сув тақсимлаш иншоотлари ҳамда ҳудудларда 769 та суғориш штаби ташкил этилган. 1469 та кўчма дизель ва бошқа турдаги насос агрегатлари қўшимча сув олиш учун коллектор-дренаж тармоқларига ўрнатилиб, фойдаланиш йўлга қўйилган. 

 

Таҳлилларга кўра, республикадаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун 2022 йилнинг 1 апрелидан 10 августигача 21 млрд 419 млн метр куб сув олиш лимити ажратилган бўлиб, амалда 22 млрд 269 млн метр куб (104 фоиз) сув олинган.


Республика бўйича кунлик суғориш ишларига 2146 м3/сек сув олиш лимити ажратилган, амалда эса 2486 м3/сек (лимитга нисбатан 116 фоиз) сув етказиб берилмоқда.


Бугунги кунда республика сув омборларида жами 9,6 млрд м3 ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 млрд м3 кўп сув захираси мавжуд.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.