Жаҳон

Ким Чен Ин Путинга телеграмма юборди

Шимолий Корея етакчиси ўз телеграммасида Пхеньян ва Москва ўртасидаги стратегик ҳамда тактик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини қайд этган.

Ким Чен Ин Путинга телеграмма юборди

 

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга Корея озод қилинганининг 77 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Орадан кўп вақт ўтмасдан Путин телеграммасига Ким Чен Индан жавоб келди. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.

 

Қайд этилишича, Шимолий Корея етакчиси ўз телеграммасида Пхеньян ва Москва ўртасидаги стратегик ҳамда тактик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлаган.

 

Шунингдек, "Кореяни озод қилиш учун курашда жасур Қизил Армия аскарлари ўз қонлари ва жонларини аямагани" ҳамда уларнинг хизматлари Корея халқи хотирасида доимий сақланиб қолишини билдирган.

 

“Ким Чен Ин Японияга қарши курашган кунларда ўрнатилган Корея —Россия дўстлиги даврдан-даврга барқарор ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани, бугунги кунда эса Корея — Россия ўртасидаги тактик ҳамкорлик, қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик ҳарбий таҳдид ва провокацияларни, душман кучларининг ўзбошимчалик ва иродасига барҳам бериш мақсадида янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади”, — дейилади хабарда.

 

КХДР раҳбари Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, икки мамлакат халқлари фаровонлигига ҳисса қўшишига ишонч билдирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.