Ўзбекистон

АрМИ-2022: Ўзбекистон жамоаси дастлабки олтин медалларни қўлга киритди

Ўзбекистон жамоаси аъзоларига армия ўйинлари кубоги ҳамда мусобақа бош соврини “Chevrolet Gentra” автомашинасининг калити тантанали равишда топширилди.

АрМИ-2022: Ўзбекистон жамоаси дастлабки олтин медалларни қўлга киритди

 

АрМИ-2022 VIII Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган "Йўл патрули" мусобақасининг мутлақ ғолиби дея топилган Ўзбекистон жамоаси олтин медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

 

Қўқонда халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган "Йўл патрули" мусобақасининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.

 

Қайд этилишича, мусобақада учинчи ўринни қўлга киритган Эрон Ислом Республикаси ҳамда Беларусь Республикаси жамоаси аъзолари бронза медалларини қўлга киритишди.

 

Иккинчи ўринни қўлга киритган Россия Федерацияси жамоасига эса кумуш медаллари топширилди.

 

Ўзбекистон жамоаси аъзоларига армия ўйинлари кубоги ҳамда мусобақа бош соврини “Chevrolet Gentra” автомашинасининг калити тантанали равишда топширилди.

 

Маълумот учун, 4 кун давом этган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Россия, Эрон Ислом Республикаси ҳамда Беларусь Республикасининг ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар баҳс олиб боришди.

 

Жами 2 та босқич 6 та шарт бўйича ўзаро куч синашган жамоалар, "индивидуал пойга", "техник танаффус", "экстремал тўхташ", "параллель парковка", "контравария", "ҳарбий эстафета" каби шартларни бажарган ҳолда ўзларининг билим ва кўникмаларини амалда намоён қилишди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.