Ўзбекистон

Оғзини тикиб, очлик эълон қилган йигит қамалди

ИИББ ҳолат бўйича расмий изоҳ берди.

Оғзини тикиб, очлик эълон қилган йигит қамалди

 

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида имтиёзли кредит олиш сўрови рад этилгани боис оғзини тикиб, очлик эълон қилган эркак қамалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

 

20 август куни Янгийўл тумани “Халқобод” МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро С. Т. уст кийимларини ечиб, хонадон томига чиққан ва ўзини пастга ташлашини айтиб, бақириб атрофдагиларни йиғган.  

 

Воқеа жойига етиб борган ҳудудий ИИБ ходимлари фуқарони тинчлантириш ва ундан нима мақсадда бу ишни қилаётгани сўраб, барчасини қонуний тартибда ҳал этилишини билдирган вақтларида, фуқаро ИИО ходимлари ва атрофдаги шахсларни турли куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган. Баланд овозда сўкиниб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ушбу ҳаракатларини давом эттирган.

 

Ҳолат юзасидан шу куни ЖИБ Янгийўл туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида фуқаро С. Т. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Фуқаро судда маълум қилишича, ўзини томдан ташлашига сабаб номаълум бир аёл (блогер) келиб, унга “шантаж қилиб масалангни ҳал қилиб юрибсан-ми?” деган сўзлари туртки бўлган.

 

Ушбу шахс муқаддам жиноят кодексининг 169- ва 105-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун судланиб, тегишли тартибда чора кўрилган.

 

custom img

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар учун экологик тўлов жорий этилиши мумкин

Дастлабки босқич 2026 йилдан енгил автомобилларни қамраб олса, 2027 йилдан автобуслар, микроавтобуслар ва юк автомобилларига ҳам татбиқ этилади.

custom img

Андижонда поликлиникадаги фожиада қутқарувчилар бепарволик қилдими?

ФВВ тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти мактубида ушбу қутлуғ сана рус халқининг бой маънавий мероси ҳамда ҳар томонлама тараққиёт сари интилишни акс эттириши таъкидланган.

custom img

Дунё иқтисодиётини белгилаб берувчи компаниялар Тошкентда йиғилмоқда

Лазиз Қудратовга кўра, форумда иштирок этиш учун инвесторлар маълум бир суммани тўлашлари керак.

custom img

Тошкентда халқаро инвестиция форуми сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Шунингдек, 16–18 июн кунлари юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши ҳам вақтинча тақиқланади.

custom img

22 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Шунингдек, Жанубий Кореяга ишчи виза олиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилган аёл қўлга олинди.

custom img

Растрата қилган мансабдорлар 10 йилгача қамалиши мумкин

Мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этилган ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

custom img

Тошкентда ҳайдовчи бошқа ҳайдовчини таёқ билан урмоқчи бўлди

Ҳайдовчилар ўртасида юз берган можаро бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"