АҚШ делегацияси яна Тайванга келади
Бу Америка вакилларининг бир ой ичидаги тўртинчи ташрифи.

Тайван марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, бир ой ичида тўртинчи АҚШ делегацияси Тайванга ташриф буюради.
Қайд этилишича, АҚШ конгрессменлари делегацияси паяшанба куни кечқурун Тайпейнинг “Sonshan” аэропортига Америка ҳарбий самолётида келади. Жума куни эрталаб делегация Тайван бош штаби раҳбари Тсай Инг-вен ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашади.
Тафсилотлар кейинроқ маълум қилиниши айтилган.







