Ўзбекистон

Навоийда ўқитувчилар байрам кунлари навбатчиликка қўйилди

Бу профилактика инспекторининг оғзаки буйруғи билан амалга оширилган.

Навоийда ўқитувчилар байрам кунлари навбатчиликка қўйилди

 

 

Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари баёрам кунларида кучайтирилган навбатчиликка жалб этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ХТБ расмий муносабат билдирди. 

 

Аниқланишича, ҳудуд профилактика инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам кунлари мактабларда туну кун навбатчиликни жорий этиш тўғрисида оғзаки топшириқ берилган. Ўз навбатида у мактаб директорларига телефон орқали топшириқни етказган ва рўйхат ташлаб беришни сўраган. Шу тариқа мактабларда 2022 йилнинг 31 августидан 2022 йил 5 сентябригача рўйхат шакллантирилган.

 

Мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суриштирув натижасида рўйхат шунчаки расмиятчилик учун тузилгани, бирорта ўқитувчи қайд этилган кунларда навбатчиликда турмагани маълум бўлган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан мактабнинг ЧҚБТ раҳбари Н.Рузиев ҳамда директор Ж.Қаршиев огоҳлантирилган.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.