Жаҳон

Қозоғистон Президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган шахс 17 йилга қамалди

Унга нисбатан террорчилик акти ва гиёҳванд моддалар ташиш бўйича айбловлар ҳам қўйилган.

Қозоғистон Президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган шахс 17 йилга қамалди

 

Қозоғистон Президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган фуқаро 17 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда Остона шаҳар суди матбуот хизмати.

 

Қайд этилишича, 28 сентябрь куни Остoна шаҳрида ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда судланувчига нисбатан давлатга хиёнат қилиш, яширин тарзда ўқотар қуроллар олиб ўтиш, портловчи моддаларни ноқонуний ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш ҳамда Қозоғистон Республикаси Президентининг ҳаётига тажовуз қилиш каби айбловлар қўйилган. 

 

Шунингдек, жиноий моддалар қаторида террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўриш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётига тажовуз қилиш каби айбловлар ҳам бор.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрел ойида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси республика президенти ва юқори мартабали амалдорларга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агенти ҳибсга олинганини эълон қилганди.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"