Будапештга борган Шавкат Мирзиёев расмий кутиб олинди
Ўзбекистон ва Венгрия Президентлари Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Бугун, 4 октябрь куни Будапешт шаҳрида Венгрия Парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий кутиб олинди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.







