Россия Арманистон ва Озарбайжон ўртасида “даллоллик” қилмоқчи
Москва уч томонлама саммит ўтказишни таклиф қилди.

Россия Арманистон ва Озарбайжон билан уч томонлама саммит ўтказмоқчи. Бу ҳақда РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
“Биз уч томонлама форматда — Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчилари иштирокидаги навбатдаги саммитни таклиф қиламиз. Умид қиламизки, қисқа вақт ичида унинг ўтказилиш муддатини келишиб оламиз”, — деган у.
Президент ёрдамчиси, шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқини арман-озарбайжон муносабатлари нормаллашуви жараёнига суқулишда ҳамда Россия таклифларидан фойдаланишда айблаган.
Аввалроқ Боку ва Ереван йил охирига қадар тинчлик шартномаси имзолаши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







