Ўзбекистон

Ўзбекистон разведкачилари Британияда катта давлатларга "дарс берди"

Ўзбекистон ҳарбийлари "Кембрия патрули" халқаро мусобақасида ўтган йилги натижасини такрорлаган ҳолда 2- ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон разведкачилари Британияда катта давлатларга "дарс берди"

 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, жорий йил 4–12 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган разведка ва махсус бўлинмаларнинг «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида дунёнинг жами 24 та давлатидан 144 та жамоалар иштирок этди. Жумладан, унда мезбон Буюк Британия, Ўзбекистон, Косово, Греция, Ирландия, Германия, Латвия, Франция, Гана, Италия, Ҳиндистон, Польша, АҚШ,  Швейсария, Литва, Нидерландия, Уэльс, Непал, Шотландия, Австралия, Покистон, Мексика, Албания, Чили, Қозоғистон, Янги Зеландия Қуролли Кучлари разведка ва махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб борди.

 

Мусобақадаги йўналиш 90 км. масофадаги турли даражадаги мураккаб шартлардан иборат бўлиб, ҳар 8-10 км.да бир нечта жанговар топшириқлар бажарилди.

 

Шунингдек, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланган ҳолда 3 км масофадаги зарарланган ҳудуддан ўтиш, жойни разведка қилиш ва тоғ дарёсини кесиб ўтиш, ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, жароҳатланганларни турли йўллар билан эвакуация қилиш, мина тўсиғидан якка ва гуруҳ таркибида ўтиш, душман объектига босқин уюштириш, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий асирларни сўроқ қилиш каби шартларда ҳарбий хизматчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

 

Бундан ташқари жамоаларга 8 та кутилмаган «тест сюрприз» топшириқлари ҳам берилди. Унга кўра, хорижий давлатлар қуроллари ва ҳарбий техникаси турларини аниқлаш, симуляция ва алоқа ускуналари ёрдамида артиллерия оловини йўналтириш, ҳарбий топография меъёрларни бажариш, Женева конвенцияси бўйича тест топшириш, разведка бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва тузиш, алоқа тайёргарлиги бўйича меъёрларни бажариш, бажарилган тадбирлар бўйича ва кейинги топшириқларни бажаришга шайлиги бўйича билдирув бериш жараёнлари ҳам қизғин кечди.

 

Шундай қилиб мусобақа натижаларига кўра, I ўринни мезбон давлат – Буюк Британия жамоаси, II ўринни катта давлатлар жамоаларини ортда қолдирган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси эгаллаган бўлса, III ўрин Покистон жамоасига насиб қилди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур нуфузли мусобақанинг 2019 йилги баҳсларида 1-ўринни, 2020–2021 йилларда эса 2-ўринни банд қилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.