Британияда бош вазир сайлови қандай ўтиши маълум бўлди
Янги раҳбарни 28 октябргача сайлаш режалаштирилган.

Буюк Британия Бош вазири сайловида фақат учта номзод иштирок эта олади.
Номзодлар 24 октябрь душанба кунига қадар ариза бериш мумкин бўлади. Бош вазирликка даъвогарлик қилишдан олдин номзодлар камида юз нафар партия депутати томонидан қўллаб-қувватланиши керак.
Шундай қилиб, керакли миқдордаги овозни тўплаган номзод янги Бош вазир бўлади. Агар ариза берувчилар кўпроқ бўлса, депутатлар ўртасида онлайн овоз бериш ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Бош вазир Лиз Трасс 44 кунлик ҳукмронлигидан сўнг 20 октябрь куни консерваторлар партияси раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди.







