Жаҳон

Илон Маск Twitter'ни сотиб олса, компания ходимларининг 75 фоизини қисқартиради

Ҳозирда ижтимоий тармоқда 7500 нафар ходим ишлаши айтилмоқда.

Илон Маск Twitter'ни сотиб олса, компания ходимларининг 75 фоизини қисқартиради

 

Euronews хабарига кўра, Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Twitter'ни сотиб олса, компания ходимларининг 75 фоизи ишдан бўшатилишини маълум қилди.



The Washington Post газетаси ўз манбалари ва ҳужжатларига таяниб, компанияни ким сотиб олса, келаси ойларда ишчилар сони ва иш ҳақининг қисқаришига дуч келишини айтди.

 

Ижтимоий тармоқ, шунингдек, инфратузилмасини, хусусан, маълумотлар марказларини қисқартирмоқда.

 

Нашр маълумотларига кўра, Twitter'да ҳозирда 7500 нафар ходим ишлайди. Илон Маскнинг режаси амалга ошса, компанияда 2 мингга яқин ишчи қолади. Twitter ўз ходимларини қисқартириши ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.

 

Маск апрель ойида ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилган. Май ойида эса компаниядан сохта аккаунтлар ҳақида маълумот ололмаган тадбиркор компанияни сотиб олишдан бош тортишини маълум қилди. Ўшанда Twitter Маскни судга берган эди. Октябрь ойи бошида Маск музокараларни давом эттирди. Суд унга сотиб олиш шартномасини якунлаш учун 28 октябргача вақт берди.
 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"