Жаҳон

Зеленский 13 нафар хориж сиёсатчиларини тақдирлади

Улар орасида Ненси Пелоси ҳам бор.

Зеленский 13 нафар хориж сиёсатчиларини тақдирлади

 

Украина Президенти Владимир Зеленский Киевнинг ҳамкор давлатлари парламентлари спикерларини иккинчи даражали князь Ярослав Донишманд ордени билан тақдирлади

 

Мукофотланганлар рўйхатидан 13 киши, жумладан, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси, Эстония парламенти спикери Юри Ратас, Франция парламенти сенати раиси Жерар Ларшер, Полша парламенти ҳар икки палатасининг раислари, Ирландия парламенти Сенати (юқори палатаси) спикери, Швейцария, Германия, Норвегия, Шимолий Македония, Латвия, Литва ва Хорватия қонун чиқарувчи органлари палаталари раҳбарлари ўрин олган.

 

Фармонда келтирилишича, улар “давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги салмоқли шахсий хизматлари, Украинанинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаганликлари, Украина давлатини дунёда оммалаштиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун” тақдирланган.

 

Аввалроқ Зеленский 109 нафар хорижий сиёсатчи, актёр, мусиқачи, жамоат арбоби, тадбиркор ва журналистни орден, медаль ва нишонлар билан тақдирлаган эди. Улар орасида Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Пентагон раҳбари Ллойд Остин, бизнесмен Ховард Баффет бор.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"