Жаҳон

Илон Маск Twitter'нинг директорлар кенгашини тарқатиб юборди

У ижтимоий тармоқнинг ягона директори бўлди.

Илон Маск Twitter'нинг директорлар кенгашини тарқатиб юборди

 

Миллиардер Илон Маск 27 октябрь куни Twitter компаниясини сотиб олганидан кейин директорлар кенгашини тарқатиб юборди. Бу ҳақда душанба куни АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) маълумотлари асосида эълон қилинган ҳужжатларда маълум қилинган.

 

«27 октябрдаги қўшилиш келишуви натижасида жаноб Маск Twitter'нинг ягона директори бўлди. Битим якунлангач, қўшилиш тўғрисидаги шартнома талабларига кўра, шу пайтгача директор бўлган шахслар ўз фаолиятини тўхтатдилар», - дейилади ҳужжатда.

 

Ижтимоий тармоқ асосчиларидан бири Джек Дорси компаниянинг 2,4 фоиз улушини сақлаб қолди. Ҳозирда унинг умумий бозор қиймати қарийб 1 миллиард долларни ташкил этувчи 18 миллиондан ортиқ акциялари мавжуд.

 

Маълумот ўрнида, Маск аввалроқ Twitter'ни сотиб олганидан сўнг компания раҳбариятининг бир неча аъзоларини, жумладан, бош директор Парага Агравал ва молия директори Нед Сегални ишдан бўшатгани хабар қилинганди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"