Ўзбекистон

Қашқадарёда 59 ёшли шифокор дўппосланди

Вилоят ССВ ҳодиса сабабини очиқлади.

Қашқадарёда 59 ёшли шифокор дўппосланди

 

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида хизмат вазифасини бажариб турган 59 ёшли шифокор калтакланди. Бу ҳақда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, поликлиникада 35 йилдан буён умумий амалиёт шифокори (айни пайтда оилавий шифокор) бўлиб ишлаб келаётган  Х.Д. қабулига 2022 3 ноябрь куни кечки соат 18:30 атрофида бир нотаниш эркак 2 нафар аёл билан келган. Эркак шифокорга турмуш ўртоғининг бетоблигини айтиб, уни текшириб қўйишини сўраган. Шифокор унга беморни текширгунига қадар оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган. Шундан сўнг эркак шифокорни ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, аёвсиз муштлаб, тепкилаб ташлаган.

 

Олган жароҳатлари натижасида шифокор ҳушини йўқотган ва Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига “Пешона, иккала ёноқ, юз, бурун усти, бўйин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкарган жароҳатлари, тирналмалар, бош чайқалишига гумон” ташхиси билан ётқизилган. Айни пайтда даво муолажалари давом эттирилмоқда.

 

“Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Тошкентдан Екатеринбургга учган самолёт Остонага йўналтирилди

Бунга Екатеринбург аэропортида жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

custom img

Навоийда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан аёлни шантаж қилган йигит ушланди

У шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига аёлдан 10 млн сўм талаб қилган.

custom img

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

Танлов 8 августга қадар давом этади.

custom img

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Элчихона фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва расмий кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

custom img

Тошкент аэропортида 11,8 кг гашиш мойи мусодара қилинди

Наркотик моддалар Ўзбекистон орқали қўшни давлатга транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган.

custom img

Йил бошидан буён болаларга нисбатан зўравонликка оид 8 та жиноят иши қўзғатилди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Болалар омбудсманига 1147 та мурожаат келиб тушган.

custom img

Андижонда 11 ёшли ўғлига автомобиль бошқартирган ота жазоланди

ЙПХ томонидан тўхтатилган Спарк автомобили рулида 11 ёшли бола, олд ўриндиқда унинг укаси, орқа ўриндиқда эса отаси ўтиргани аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолатлари кўпайди

Олти ойда мамлакатдада 373 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"