Жаҳон

Қозоғистон минтақада яшил энергия марказига айланишга тайёр

Бу ҳақда республика Бош вазири маълум қилди.

Қозоғистон минтақада яшил энергия марказига айланишга тайёр

 

Қозоғистон қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича минтақавий марказга айланиш имкониятига эга. Бу ҳақда Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 27-конференциясида республика бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди.

 

“Қозоғистон дунёнинг яшил энергия марказларидан бирига айланиш салоҳиятига эга, шунинг учун биз қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича минтақавий марказга айланишга ва умуман Марказий Осиёнинг яшил технологияларга ўтишини рағбатлантиришга тайёрмиз”, — дейди у.

 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда республикада яшил энергиянинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши қарийб 3 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, 2030 йилга келиб унинг ишлаб чиқариш ҳажмини 7 ГВтга, 15 фоизгача ошириш ва шу билан бирга углерод чиқиндиларини камида 15 фоизга камайтириш режалаштирилган.

 

Смаилов, шунингдек, Қозоғистон 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришишни ўз олдига устувор мақсад қилиб қўйганини эслатди.

 

Бундан ташқари, бош вазир мамлакат ҳукумати иқлим кун тартибидаги кенг кўламли масалалар бўйича барча халқаро ҳамкорлар билан ишлаш тайёрлигини маълум қилди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.