АҚШ билан музокаралардан сўнг Зеленский тинчлик ўрнатиш шартларини айтди
Улар орасида Путинни четлаштириш шарти йўқ.

Politico нашрининг ёзишича, Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ ҳукумати билан музокарадан сўнг Россия билан тинчлик истиқболларига нисбатан позициясини юмшатди.
У ўз чиқишида Россия билан тинчликка эришиш учун 5 та асосий шартни санаб ўтди:
- Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш;
- БМТ уставига ҳурмат;
- Уруш вақтида етказилган зарар учун компенсация тўлаш;
- Жиноятда айбдорларни жазолаш;
- Уруш такрорланмаслигига кафолат бериш.
Шунингдек, Зеленский Москва билан музокаралар Путин ҳукуматдан четлаштирилганидагина ўтказилиши ҳақида гапирмади.
Politico муаллифлари бу ўзгариш Киев ва Вашингтон ўртасида бир неча кун аввал бўлиб ўтган музокара натижаси эканини ёзмоқда.







