Покистонда автобус зовурга қулаб тушди
Оқибатда камида 20 киши ҳалок бўлди.

Покистон жанубида микроавтобуснинг чуқур ва сув босган зовурга қулаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.
Ҳайдовчи йўлда бурилиш белгисини кўрмай қолган ва шу сабабли автобус 8 метр чуқурликдаги ариққа тушиб кетган.
Полиция маълумотларига кўра, автоҳалокатда икки ёшдан саккиз ёшгача бўлган 11 нафар бола ҳалок бўлган. Яна 14 киши яраланган.
Автобус машҳур сўфийлар зиёратгоҳига йўловчиларни олиб кетаётган эди.







