Ўзбекистон

Ўзбекистон Мисрга гуруч экспорт қилиши мумкин

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қоҳирада Миср саноатлари уюшмасининг Озиқ-овқат палатаси раиси билан учрашди.

Ўзбекистон Мисрга гуруч экспорт қилиши мумкин

 

Ўзбекистондан Мисрга гуруч, Мисрдан Ўзбекистонга цитрус мевалар ва бошқа маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

 

Озиқ-овқат палатаси раиси Маҳмуд ал-Басюмий билан ўтказилган суҳбат чоғида озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган Ўзбекистон ва Миср компаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, устувор йўналишларни белгилаб олиш ва икки томонлама тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Миср томони Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раҳбари ва вакилларини, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган йирик ўзбек компанияларини 5-7 декабрь кунлари Қоҳирада бўлиб ўтадиган "Food Africa 2022" халқаро кўргазмасида қатнашишга таклиф қилди.

 

Кўргазма чоғида икки мамлакат озиқ-овқат саноати палаталари иштирокида музокаралар ўтказиш, ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олувчи "Йўл хариталари"ни тузиш ташаббуси билдирилди.

 

Маълумот учун, Озиқ-овқат саноати палатаси Миср озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини тасдиқловчи шаҳодатнома тақдим этиш, соҳа ривожига ҳисса кўшадиган стратегияларни ишлаб чиқиш ва қонун ижодкорлиги билан шуғулланади, шунингдек, мамлакат озиқ-овақт саноатининг имижини яратиши билан бирга уни турли халқаро форумларда тақдим этади.

 

Ташкилот тизими шакар, ширинликлар, сут ва сут маҳсулотлари, шарбатлар, сабзавот ва мевалар, ёғ, дон ва зираворлар каби 9 бўлимдан иборат. Палата соҳада фаолият олиб бораётган 18 мингдан ортиқ компанияларни бирлаштиради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.