Ўзбекистон

Президент “Зарафшон ойна” корхонаси очилишида қатнашди

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 млн квадрат метр.

Президент “Зарафшон ойна” корхонаси очилишида қатнашди

 

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Зарафшон ойна” корхонасини ишга туширишга бағишланган маросим бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Маълумки, ойна саноат, қурилиш ва маиший ҳаётда энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан. Хусусан, Ўзбекистонда қурилиш ойнасига бўлган талаб йилига 38 миллион квадрат метр. Навоий вилояти эса пардозбоп тош, кварц қуми, базальт ва каолин захираларига бой.

 

Шу боис давлат раҳбари 2018 йилда вилоятга ташрифи чоғида ойна ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берганди. Бугунга келиб, 250 миллион долларлик ушбу лойиҳа ҳаётга кўчди.

 

Президент рамзий тугмани босиб, “Зарафшон ойна” корхонасини ишга туширди.

 

“Ҳозиргача бундай корхоналар Фарғона ва Жиззахда бор эди. Мана, уларнинг сафига янги барпо этилган, кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Зарафшон ойна” корхонаси ҳам қўшилмоқда. У келгусида янада ривожланиб, халқимизга хизмат қилишига ишонамиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 миллион квадрат метр. Маҳсулотлар импорт ўрнини босиш билан бирга экспортга ҳам мўлжалланган. Бу ерда 700 киши иш билан таъминланган.

 

Тадбирда Ғозғон шаҳридаги “Maрмаробод” корхонаси билан ҳам видеоалоқа орқали боғланилди. У мармар ва гранит тошларни қазиб олиб, қайта ишлашга ихтисослашган. Хитой ва Эрон давлатларидан ускуналар олиб келиниб, муҳандис ва мутахассислар жалб қилинган. 300 киши иш билан таъминланган.


Давлат раҳбари Навоий шаҳридаги “Гидро Станко Сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

 

Навоий вилояти саноатлашган ҳудуд. Бу ерда тоғ-кон, металлургия, кимё, энергетика корхоналари кўп. Уларга, умуман, Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалигига машинасозлик маҳсулотлари доим зарур.

 

“Гидро Станко Сервис”да айнан шулар ишлаб чиқарилади. Бу ерда кооперация орқали 100 дан ортиқ қурилма ва мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилган. Натижада 2021 йилда 12 миллион доллардан зиёд валюта маблағларини тежашга эришилган. Жорий йил якуни билан ишлаб чиқариш миқдори 23 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.

 

Корхонага ускуналар Германия, Туркия, Италия ва Хитойдан келтириб ўрнатилган. 370 киши иш билан таъминланган.

 

Бугунги кунда корхонада қуюв цехи ташкил этиш ва маҳсулотлар турини кўпайтириш устида иш олиб борилмоқда.


Президент мутасаддиларга маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқлар берди.


Бугунги кунда Навоий вилоятида маҳаллийлаштириш дастури доирасида қиймати 1 триллион сўмга яқин 113 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Буларнинг натижасида жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик импорт қисқартирилишига эришилади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.