Жаҳон

Исроиллик аёл марҳум эри устидан судга мурожаат қилди

У эрининг васиятидан дарғазаб бўлиб, шундай йўл тутган.

Исроиллик аёл марҳум эри устидан судга мурожаат қилди

 

Исроиллик эркак 40 йилдан бери бирга яшамаётган аёлига энг майда танга - 10 агор (327 сўм) васият қолдирди. 

 

Марҳум эрининг қароридан дарғазаб бўлган аёл судга мурожаат қилди. Гап шундаки, 1950 йилда оила қурган жуфтлик 23 йил бирга яшаган, аммо сўнгги 40 йил алоҳида яшаган. Шунга қарамай, эркак аёлига мунтазам пул юбориб турган. Аммо ўлимидан сўнг у хотинига 10 агор мерос қолдирган. 

 

Аёл судга ариза қилиб эрининг мол-мулкига ҳаққи борлигини исботлашга уринди. Суд жуфтлик расман ажрашмаган бўлсада, уларнинг ҳаёт тарзини биргаликда мол-мулк ортиришга кирмаслигини айтиб, аёлнинг аризасини қониқтирмади. 

 

Шундай қилиб, мерос илинжидаги аёл нафақат мероссиз қолди, балки суд харажатлари учун 35 000 шекель (қарийб 115 млн сўм)га тушди.

 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"