Украина уруш туфайли қанча буғдой йўқотгани маълум бўлди
Мамлакат жорий йилда кам буғдой йиғиб олган.

Уруш туфайли Украина камида 1 миллиард долларлик донни йўқотди.
Умуман олганда, мамлакат 2022-йилда 26,6 миллион тонна буғдой йиғиб олди, бу ўтган йилги рекорд даражадаги 33 миллион тоннадан кам, лекин беш йиллик ўртача 27,9 миллион тоннага яқин.
Бу буғдойнинг 22 фоизи - 5,8 миллион тоннаси Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардан йиғиб олинган. Украина бундан камида 1 миллиард доллар йўқотди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозиргача омборларда сақланган бошқа экинлар ёки озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно.








