Жаҳон

NYT: Санкцияларга қарамай, Россия янги ракеталар ишлаб чиқарган

Ноябрь ойида Киевга учирилган ракеталарнинг бири ёзда, яна бири сентябрда ишлаб чиқарилгани аниқланган. Бу Москванинг санкцияларга қарамай, юқори технологияларни сотиб олишда давом этаётганини англатади.

NYT: Санкцияларга қарамай, Россия янги ракеталар ишлаб чиқарган

 

Россиянинг ноябрь охирида Украина инфратузилмасига берган айрим ракеталари Ғарб санкцияларидан бир неча ой ўтиб яратилган. Бу ҳақда New York Times хабар берди.

 

Conflict Armament Research гуруҳи экспертлари юқоридаги хулосага келган. Улар 23 ноябрда Киевда топилган Х-101қанотли ракеталари қолдиқларини ўрганган. Бу ракета шу йилнинг ёзида тайёрланган. Яна бири эса сентябрда ясалгани айтилмоқда.

 

Экспертлардан бирининг сўзларига кўра, Москванинг Х-101 каби бошқариладиган ракеталарни ишлаб чиқаришда давом этиши унинг техникалар, ярим ўтказгичлар ва керакли эҳтиёт қисмларини бошқа бозорлардан топаётганидан далолат беради.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

NYT: Санкцияларга қарамай, Россия янги ракеталар ишлаб чиқарган | Zamon.uz