NYT: Ғарбда Россияга нисбатан қўрқув камайиб бормоқда
Сўнгги кунларда рус аэродромларига уюштирилган дронлар ҳужуми Москванинг катта эскалацияга бора олмаслиги кўрсатди.

Россия аэродромларига уюштирилган дронлар ҳужумидан сўнг, Ғарбда РФ томонидан эҳтимолий эскалация бўйича хавотирлар камайиб бормоқда. Бу ҳақда New York Times газетасида эълон қилинган мақолада сўз боради.
Сўнгги икки кунда Россиянинг Саратов, Курск ва Рязандаги ҳарбий аэродромларига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди. Москва ҳужумларда Украинани айблаган бўлса-да, Киев буни расман тан олмаган. Журналистларнинг қайд этишича, ядро зарбаларини инобатга олмаса, Россияда энергетик инфратузилмага зарба беришдан бошқа вариант қолмаган.
“Чатэм хаус” Лондон Қироллик халқаро муносабатлар институтининг собиқ раҳбари Робин Ниблеттнинг сўзларига кўра, Москва энергетика тизимига зарба бериш орқали урушга стратегик бурилиш ясамоқчи. Шунингдек, бунинг натижасида Киевни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилиш кўзланган. Европага эса зарбалар орқали Украинани тиклаш кундан кунга қимматлашиб бораётгани тўғрисида сигнал бериляпти.
Германиялик эксперт Ульрих Шпек эса Россиянинг ядро таҳдидлари асоссиз эканлиги тобора ойдинлашмоқда. Унинг фикрича, НАТО ва Вашингтон Украина жараённи олдинга силжитаётгани ва вақт ўтиши билан РФ эскалациясидан қўрқувлар пасайганини қайд этган.
NYT маълумотларига кўра, Путиннинг халқаро майдондаги дўстлари — Си Цзиньпин ва Нарендра Модилар ядро эскалациясини пасайтиришга катта ҳисса қўшган. Улар россиялик ҳамкасбини бу каби ҳаракатларнинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирган.







