Жаҳон

Ўта чалкаш нормалар, табиатга берилган ҳуқуқ ва тугалланмаган конституцион ислоҳотлар: дунёдаги ноодатий конституциялар

Айрим ривожланган давлатларда асосий қонунлар йўқ.

Ўта чалкаш нормалар, табиатга берилган ҳуқуқ ва тугалланмаган конституцион ислоҳотлар: дунёдаги ноодатий конституциялар


 
Бир қарашда барча замонавий ҳуқуқий давлатлар ўз конституциясига эгадек. Лекин аслида бундай эмас. Ҳозирги вақтда давлатнинг асосий қонунига (конституцияга) эга бўлмаган мамлакатлар жуда кўп. 


 
Буюк Британия. Бирлашган Қиролликда конституция йўқ.Унинг асосий қонуни қонунлар (1215 йилги Магна Cарта ва 1659 йилги Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билл), давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг муносабатлари асосида қурилган прецедентлар ва урф-одатлардир. Таъкидлаш жоизки, Буюк Британияда нафақат махсус ҳуқуқий тизим, балки бизнинг давримизда жуда кам учрайдиган бошқарув шакли - парламент монархияси мавжуд. 

 


Канада. Бу мамлакат кодификацияланмаган конституцияга эга. Яъни, қонунлар, анъаналар ва келишувлар бирлиги асосий қонун ҳисобланади. 


 
Янги Зеландия. Конституциясиз яшаш анъанасини мерос қилиб олган яна бир собиқ Британия мустамлакаси. Бунинг ўрнига парламентнинг бир қатор актлари, Вайтанги шартномаси (Буюк Британия томонидан маҳаллий қабилалар билан имзоланган ҳужжат), Ижроия Кенгашининг фармойишлари, суд қарорлари ва ёзилмаган конституциявий одатлар мавжуд. Эътиборлиси, ушбу актлар олий юридик кучга эга эмас. 


 
Швеция. Қиролликнинг тўртта асосий қонуни бор: тахт ворислиги тўғрисидаги қонун, матбуот эркинлиги тўғрисидаги қонун, бошқарув шакли тўғрисидаги қонун ва сўз эркинлиги тўғрисидаги қонун. 1979 йилда  қонунларнинг баъзи қоидаларини ўзгартирган конституциявий ислоҳот бошланган, лекин бу жараён ҳали тугалланмаган. 


 
Исроил. Парламентдаги келишмовчиликлар туфайли мамлакат конституцияси қабул қилинмаган. Бунинг ўрнига "Исроилнинг асосий қонунлари" ишлаб чиқилган. 
 

Шу ўринда ўзига хос конституциясига эга давлатлар ҳам бор. 1950 йили қабул қилинган Ҳиндистон конституцияси 395 та модда, 12 та илова ва 500 дан ортиқ ўзгартиришлардан иборат. У шу қадар мураккаб тилда ёзилганки, мамлакат аҳолисининг аксарияти ҳозиргача унинг нормаларини тушуна олмайди. Бундан ташқари, конституция моддалари матнда шунчалик хаотик тарзда тарқалиб кетганки, керакли бандни дарҳол топпиш деярли имконсиз. 

 

Эквадор табиати ҳимояланган ва одамлар билан тенг ҳуқуқга эга дунёдаги ягона давлатдир. Эквадор конституцияси табиатга яшаш, ривожланиш ва тикланиш ҳуқуқини беради. 

 

Лотин Америкаси мамлакатлари нафақат  экотизимга, балки анъана ва аждодларга ҳурмати ҳамда меҳмондўстлиги билан ҳам машҳур.  

 

Бразилия конституциясида ҳиндуларнинг урф-одатлари, дини ва дастлаб яшаган ҳудуларига эгалик қилиш ҳуқуқидан иборат бутун банд бор. Кекса ҳиндулар жамоат транспортидан бепул фойдаланишлари мумкин. Бу ҳуқуқ мамлакат асосий қонунида ҳам мустаҳкамланган.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"