Ўзбекистон

Бобур Бобомурод билан ижодий учрашув

Бугун 338-мактабда “Назм гулшани” номли бадиий кеча бўлиб ўтди.

Бобур Бобомурод билан ижодий учрашув

 

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги 338-мактабда шоир Бобур Бобомурод билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

 

“Назм гулшани” деб номланган бадиий кеча қишнинг совуқ кунларида ўтказилган бўлиши қарамай, ўқувчиларда илиқ таассурот қолдирди. Тадбир давомида иштирокчилар шоирнинг сўнги ижод намуналарини ижро этишди. Шунингдек, қизиқарли тарзда ташкил этилган саҳна кўриниши ҳам томашабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Ўзаро бадиий мулоқот аввалида ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳам айнан Бобур Бобомурод ижоди асосида саҳна юзини кўрди.

 

Шундан сўнг, мактабнинг шеъриятга ошно ўқувчилари ифодали шеър ўқиш бўйича беллашишди. Бир-биридан қизиқарли ва кучли ҳаяжон билан ўқилган шеърлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Ўқувчиларнинг ижроларини Бобур Бобомуроднинг ўзи баҳолади.

 

Тадбирда Бобур Бобомурод ижод оламига кириб келиши ва бугунги фаолияти ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Бухоро заминида туғилиб ўсгани, китобга меҳр қўйгани ва биринчи ёзган шеъри ҳақидаги хотиралар кўпчиликнинг кўз ўнгида яқин йиллар тасвирини жонлантирди:

 

“Ижод оламига кириб келишимга бувим сабабчи бўлган. Болалигимда кутубхоначи бўлишни орзу қилганман. Шунчалик кўп китобинг бўлсаки, уларни ўқиб тугатолмасанг. Бироқ, мана йиллар ўтиб ижодкор бўлиб шаклландим. Аммо, ҳозирги ютуқларимда китобларнинг ўрни беқиёс. Ҳозир ҳам кутубхоналарга интиладим. Китоб ўқишга шошиламан. Китоб бизни эзгу мақсад сари ундовчи йўлбошчи. Шунинг учун китоб билан дўст тутининг, китоб ўқишни ҳеч қачон канда қилманг”, — деди шоир.

 

Бундан ташқари учрашувнинг савол-жавоблар қисмида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олишга муваффақ бўлишди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.