Жаҳон

Украинага қишда омон қолишга ёрдам беришимиз керак — Макрон

Парижда “Украина халқи билан бирдамлик” конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Украинага қишда омон қолишга ёрдам беришимиз керак — Макрон

 

Украина жорий қишдан омон қолиш учун ёрдамга муҳтож ҳамда кўмак жуда тез ва аниқ бўлиши керак. Бу ҳақда Парижда “Украина халқи билан бирдамлик” донор конференциясининг очилишида Франция президенти Эммануэл Макрон айтиб ўтди.

 

“Ҳамма Украина билан бирдам ва елкама-елка бўлиш, ёрдамини бир дақиқага ҳам сусайтирмаслик истагини исботлаш учун сафарбар бўлмоқда. Бу фақат Украина учун кураш эмас, бу — барқарорлигимиз учун халқаро кураш ”, — деди Франция раҳбари.

 

Унинг таъкидлашича, эндиликда ҳамма Украина халқига ёрдам бериш муҳимлигини тушуниши керак.

 

“Биз Украинага қишда омон қолишга ёрдам беришимиз лозим. Конференция натижалари жуда аниқ бўлишини истаймиз”, — деди Макрон.

 

Тадбирда Украинанинг ҳамкорлари, дўстлари ва халқаро гуманитар ташкилотларда ишлаётганларни сафарбар этиш, аҳолини сув, электр, иссиқлик, кийим-кечак билан таъминлашга ёрдам берадиган тадбирларни ташкил этиш ҳақида сўз боради.

 

Шунингдек, президент 700 дан ортиқ француз корхоналари Киевга узоқ муддатли сармоя киритишда иштирок этишини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, Париждаги “Украина халқи билан бирдамлик” конференцияси Россиянинг мамлакат энергетика инфратузилмасига берган зарбалари муносабати билан мамлакатга қўшимча халқаро ёрдам беришга бағишланган.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.