Жаҳон

Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси жорий этилиши мумкин

Янги лойиҳа хизматларни хорижлик фуқаролар учун янада қулайлаштириши кутилмоқда.

Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси жорий этилиши мумкин

 

Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Госзнак” бош директори Аркадий Трачук маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, мигрантлар учун биометрик идентификация тизимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда.

 

Трачукнинг аниқлик киритишича, гап “Госуслуги”га яқин тизим ҳақида бормоқда. Бироқ янги электрон гувоҳнома қандай ишлаши хусусидаги тўлиқ маълумотни ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси тақдим этади.

 

Янги лойиҳа хизматларни хорижлик фуқаролар учун янада қулайлаштириши кутилмоқда.

 

“Унда барча маълумотлар жамланган бўларди: регистрация, иш рухсатномаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, тиббиёт суғуртаси”, — “Госзнак” бош директори.

 

Аркадий Трачук бу ўз вақтида жорий қилинаётган жуда яхши янгилик эканини таъкидлади, чунки халқаро бозорда Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан бўлган ишчиларга нисбатан рақобатбардош бўлиш керак.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"