Иқтисодиёт

Ўтган ойда инфляция миқдори қандай бўлди?

Марказий банк маълумотларни очиқлади.

Ўтган ойда инфляция миқдори қандай бўлди?

 

Бугун, 15 декабрь куни Марказий банк бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида мувозанатлашув кузатилаётган бўлса ҳам, ички бозорда нархларга бўлган босимлар сақланиб қолаётгани таъкидланди. Аҳоли инфляцион кутилмалари, умумий инфляциянинг сўнгги 3-4 ойда сезиларли ўзгармаганлиги ва айни пайтда базавий инфляциянинг ўсувчи тренди иқтисодиётда “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитларини сақлаб қолишни тақозо этмоқда.

Йиғилишда белгиланган асосий ставка динамикасидан келиб чиқиб шаклланадиган пул-кредит шароитлари инфляцияни кейинги йилги прогноз даражасига пасайтиришга замин яратиб боради.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. Истеъмол бозорларида талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқорилигича қолмоқда.

 

Ноябрь ойида йиллик инфляция суръати 12,3 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,0 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 7,8 фоизга қимматлашди.

 

Ўтган ой натижаларига кўра, аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 15,3 фоизни, тадбиркорларнинг кутилмалари эса 14,3 фоизни ташкил этгани ҳолда ўтган ойлар даражасида қолмоқда.

 

Шунингдек, йиллик базавий инфляция ноябрда 13,4 фоизгача тезлашиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси 10,1 фоиз бандгача ошди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"