Учқудуқдаги газ заправкада Дамас ёниб кетди
Автомашина туман электр тармоқлари корхонасига тегишли бўлган.

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида 16 декабрь куни Дамас ёниб кетди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» информацион дастурида хабар қилинди.
Воқеа соат 19:25 ларда Учқудуқ туманидаги метан заправкаларнинг бирида юз берган. Туман электр тармоқлари корхонасига тегишли Дамас газ тўлдириб, чиқиб кетаётганида автомобилда тўсатдан ёнғин чиққан.
Дастлабки ўрганишларга кўра, ёнғин машина техник носозлиги оқибатида қисқа туташув юз бергани сабабли содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар ва заправка ходимлари ёрдамида бартараф этилган.







