Жаҳон

Тошқинлар остида қолган Малайзия: ҳодиса оқибатида 56 минг киши эвакуация қилинди

Расмийлар беш киши, жумладан, 15 ойлик бола ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Тошқинлар остида қолган Малайзия: ҳодиса оқибатида 56 минг киши эвакуация қилинди

 

Малайзиянинг бир қанча ҳудудларида кучли сув тошқинлари юз берди. Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакатдаги бешта штатда 56 159 киши эвакуация қилинди. 

 

«Кўп зарар кўрган ҳудудлар яриморолнинг шарқий қирғоғида жойлашган. Келантан штатидан 17 326 киши ва Тренгану штатидан 37 792 киши сув тошқини оқибатларини бартараф этиш марказларига эвакуация қилинди», — дея хабар берди Bernama давлат ахборот агентлиги.

 

Расмийлар беш киши, жумладан, 15 ойлик бола ҳалок бўлганини тасдиқлади.

 

Зарар кўрган бир қанча ҳудудлардаги дарёларда сув сатҳи хавфли даражадан ошиб кетди.

 

Ёнғин хавфсизлиги ва қутқарув департаменти директори Аҳмад Израм Осмоннинг айтишича, унинг жамоаси Тренганудаги сув тошқини билан боғлиқ вазият ҳақида аниқ ҳисобот олиш учун ҳаводан кузатув олиб бормоқда ва Келантанда ҳам худди шундай кузатув ўтказишини айтди.

 

Бошқа жабрланган штатларда (Паханг, Жоҳор ва Перак) бир неча юз киши эвакуация қилинди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"